Мисрда Муҳаммад Салоҳнинг кулгули ҳайкали намойиш этилди (+фото)

0

ШАРМ АЛ-ШАЙХ, Миср – Мисрда Англиянинг Ливерпул клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг кулгили ҳайкали намойиш этилди. Бу ҳақда «Goal.com» хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, ушбу ҳайкал Шарм ал-Шайх шаҳрида ўтказилаётган дунё ёшлари форумида намойиш этилган. Ҳайкал “Миср ёшларининг умидлари тимсоли” сифатида талқин этилган.

26 ёшли футболчининг ҳайкали кичик бўйли, ингичка қўл ва оёқлар билан тасвирланганлиги мухлисларнинг кулгисига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ҳам мана шундай кулгили ҳайкали мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлган эди.