Самарқандда МИБ 37 та хонадонни бузиб ташламоқчи. Нега?

0

Самарқанд шаҳридаги «Раҳматобод» маҳалласи, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган 37 та хонадонда яшовчи 43 нафар оиланинг уйлари МИБ шаҳар бўлими томонидан бузиб ташланмоқчи. Бу ҳақда Daryo.uz нашри хабар бермоқда.

МИБ ижрочилари мазкур хонадонларни бузишга келганда икки томон ўртасида можаро келиб чиққан.

Маълум бўлишича, ушбу хонадонлар ўрнида «Самгидроқурилиш» МЧЖ томонидан кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Бироқ, хонадон эгалари ўз уйлари бузилишидан норози.

Мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштируви давом этади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here