Тошкентда икки турдаги вилосипед йўллари: Бу хўжакўрсин кимга керак? (+фото)

0

Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ ходимлари томонидан пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида велосипедли йўловчилар учун махсус йўлаклар ташкил этилди. Шунингдек, Шота Руставели кўчасида автомобиллар параллел парковкаси учун ҳам жой ажратилиб, у оқ бўёқлар билан белгилаб чиқилган.

Велосипедларга мўлжалланган бундай йўл чизиқлари ҳозирча фақат Шота Руставели кўчасида мавжуд, холос. Бундан аввал Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан барпо этилган ва таъмирланган айрим кўчаларда вилосипедлар учун йўлак ҳам ташкил этилганди.

Икки йўлнинг ҳам ноқулайлик жиҳатлари шундаки, иккиси ҳам давомий эмас, маълум бир ҳудуддагини бундай йўлакларни кўрасиз. Шу ўринда савол туғилади: хўш, йўл чизиғи ёки махсус йўлак йўқ жойларда велосипедлар ҳаракатланмаслиги керакми? Нима учун бундай йўлаклар тизимли ва давомли эмас, балки дуч келган ерда ташкил этиляпти? Масалан, мана шундай йўлаклардан бири Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчасида “Минор” метро бекати ёнгинасида, автомобиль йўлидан айри, пиёдалар йўлагига ёндош тарзда ташкил этилган. Аммо бу йўлакда фақат бир тарафга ҳаракатланиш мумкин. Унинг узунлиги эса бор-йўғи 200, боринг ана 300 метрни ташкил этади. Хўш, бу хўжакўрсин кимга керак?

Дарвоқе, бундан замонавий велосипед йўлагини Тошкентдаги Сеул кўчасида ҳам кўриш мумкин.

 qalampir.uz