Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари ҳам ошади

0

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам ошади, деб ёзди «Podrobno.uz» ҳукуматнинг 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига таяниб.

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатсин», — дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, айни пайтда Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 4332 сўм ва ҳисоблагич бўлмаса, ҳар бир одам учун ойига 16 917,49 сўм тўлайди. Марказий иситиш учун эса иситилаётган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1464,53 сўм тўланади.