Ўзбекистонлик стилист Алла Пугачёва билан клип суратга олди

0

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган Алишер исмли йигит Россия эстрадасининг примадоннаси ҳисобланган Алла Пугачёва билан клип суратга олди, дея хабар бермоқдаSputnik.

 

«Газета.ru» ёзишига қараганда, Алишер дастлаб фотомодель бўлган. У машҳур моделер Слава Зайцевнинг модалар уйида ишлаган. Кейинчалик ўзи мустақил модельер бўлиб тез орада Bouton модалар уйининг арт-директори лавозимини эгаллаган. Алла Пугачёва унинг машҳур мижозларидан энг биринчиси бўлган. Алишер шунингдек, Кристина Орбакайте, Маша Распутина, Филипп Киркоров, Жасмин, София Ротару, Анита Цой, Наташа Королёва, Ирина Салтикова, Анастасия Стоцкая каби эстрада юлдузларини ҳам кийинтирган.

Газета ёзишига кўра, Алишернинг саҳнага чиқишига ва хонандалик талантини намоён қилишга айнан Алла Пугачёва ёрдам берган.

Бугунги кунда Алишер Москвадаги турли тадбирларда ва турли клублар саҳналарида ўз қўшиқларини ижро этиб келмоқда. Алишер Наргиз Зокирова ҳамда Екатерина Варнавалар билан биргаликда қўшиқлар ижро этган.

Ҳақиқатан ҳам сартарош, стилист каби касб эгалари орасида талантли хонандалар кўп бўлса керак, дейилади хабарда. Маслан, Сергей Зверев исмли россиялик хонанда ҳам дастлаб сартарош бўлган экан. Влад Лисовец — аввал машҳур сартарош, кейин — телебошловчи. Ольга Бузова — аввал стилист, модельер, кейин — телебошловчи, қўшиқ ҳам айтиб туради.