ЙТХ оқибатида «Мерседес-бенц»да бўлган 9-синф ўқувчиси вафот этди.

0

Мактаб ўқувчиси отасининг автомашинасини бошқариб автоҳалокатга учради.

2018 йилнинг 3 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 67-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси М.Қ. синфдоши М.А. билан отасига тегишли “Мерседес-бенц” русумли автомашинани ҳужжатларсиз Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

 

Натижада автомашина йўловчиси, 67-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси М.А. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

uznews