AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

0

ТОШКЕНТ — 6 ноябрь куни AIBA нинг янги президенти Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди. Конгресс давомида Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Кўнакбаевни ортда қолдирди.

Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here