Чилонзорда ёнғин…

0

Кеча, 5 ноябрь куни Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 1а-уйда жойлашган «Янги Файз таъмир» МЧЖга қарашли мебел цехида ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, соат 07:24да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Марказ томонидан ёнғинни бартараф қилиш учун 6 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:37да ўраб олиниб, 07:45да ўчирилган. Ёнғин оқибатида цехнинг 80 кв.м. майдони ёнган. Ёнғинда бир нафар цех ишчиси куйиш жароҳатини олган.

Айни вақтда ёнғинни келтириб чиқарган сабаб ва зарар аниқланмоқда.

 

xabar.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here