Даҳшат: Аёл уйида чиққан ёнғин сабаб оила аъзоларининг барчасидан айрилди

0

Россиянинг Кемерово вилояти Юрга шаҳрида хусусий турар-жойда юз берган ёнғинда олти нафар бола ва икки нафар катта одам ҳалок бўлди.

Ёнғин ҳақидаги сигнал 6 ноябрь куни тонгда (маҳаллий вақт билан 4 да) келиб тушган. Бир соатдан кейин ўт ўчирилган, ўт ўчирувчилардан бири жабрланган.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси — битта оила аъзолари. 42 ёшли аёл тирик қолган. Ёнғинда унинг 72 ёшли онаси, 30 ёшли эри, уч фарзанди ва уч невараси ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса юз берган вазият ўрганилмоқда.

Прокуратурадагилар аниқлик киритишича, ёниб кетган уйда маҳаллий оила ижарада турган деб ёзади Daryo.uz нашри.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here