Эртага етти вилоятда ёмғир ёғади

0

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 7 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди. Марҳамат, чоршанба куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлиши билан танишинг.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5…+7, кундузи +11…+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик бўлмайди.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7, кундузи +10…+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади ва ёмғир ёғади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 кундузи +7…+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7, кундузи +10…+15 даражага етади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +7…+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмайди.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -2…+3, кундузи эса +4…+9 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилади.

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here