Неймарнинг қўлқопини ечиб олган рақиб жазоланди

0

Франция чемпионатининг 12-туридан жой олган «ПСЖ» – «Лилль» баҳсида ўзига хос вазият юз берган.

Ўйиннинг 56-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Зеки Челик парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг қўлқопини ечиб олгани учун сариқ карточка олган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:1 ҳисобида амалдаги чемпионнинг фойдасига ҳал бўлган, ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймар ўз ҳисобларига навбатдаги голларни ёзиб қўйишганди.

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here