Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида автоҳалокат туфайли уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди…

0

 

Автоҳалокат шу йил 5 ноябр куни кечаси тахминан соат бирларда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли Шардарин туманидаги «Шардара-Абай» серқатнов йўлида содир бўлди. «МАЗ» юк машинаси кутилмаганда йўлга чиқиб қолган отни уриб кетган. Кейин эса йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланадиган машиналар учун мўлжалланган чизиғига чиқиб кетган. Ўшанда қарама-қарши тарафдан «Лексус» автомобили катта тезликда келаётганди. Икки автомобил тўқнашиб кетди. Оқибатда Олмаоталик «Лексус» ҳайдовчиси, Шардарин туманида яшовчи бир эркак ва уч ўзбекистонлик йўловчи фожиа юз берган жойда ҳалок бўлди. Яна бир ўзбекистонлик йўловчини оғир аҳволда касалхонага олиб кетишди.

Ушбу факт юзасидан Қозоғистон жиноят мажмуасининг 345- моддасига асосан жиноий иш қўзғатилди.

Юк машинаси ҳайдовчиси Қизилўрда вилоятида яшаркан. У қамоққа олинди. Тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here