Сурхондарёда маст ҳолатдаги уч инсон сабабли бегуноҳ одам вафот этди!

0

 

Сўнгги ўн йилликлар давомида маст ҳолатда содир этиладиган жиноятлар динамикаси ва тузилмасида жиддий ўзгаришлар, яъни камайиш юз берганига қарамай, ичкиликбозлик негизида содир этиладиган жиноятлар улуши катталигича қолаётир. Бу ҳолни шу даврда мазкур муаммони ўрганган криминолог ва криминалистларнинг тадқиқотлари ҳам тасдиқлайди.
Бу галдаги уч кахрамонларимиз ёш навқирон бўлган йигитчалар Ш.Аллашукуров, Н.Султонов ва Х.Султоновлар 2018 йил 08 август куни қўшнисининг суннат тўйига бориб, у ерда ароқ ичишади. Тўйда шира кайф бўлиб, шу ароқ камлик қилганми ҳуллас улфатчиликни Қизириқ тумани, “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналда давом эттиришга боришади. У ерда ароқ ва пиво ичиб, каналда чўмилаётган вақтда, канал ёнидаги маҳаллий йўлдан ўзларига илгаритдан таниш бўлмаган З.Абдурахимов ва Э.Мўминовлар ўзларининг автомашиналарида кетма-кет кетишаётганини кўриб, уларни ҳеч бир сабабсиз автомашинасидан тушириб олишади. Э.Муминовни уриб-дуппослаб, безорилик қилаётганида, уларнинг безорилик ҳаракатларини олдини олиш мақсадида келган З.Абдурахимовга қаршилик кўрсатиб, уни ҳам уриб-дуппослашади. Жанжал вақтда Ш.Аллашукуров З.Абдурахимовнинг бошини орқа томонига тош билан бир марта уриб, унга тан жароҳати етказишган.
Жанжал сўнг, З.Абдурахимов ўзининг автомашинасига ўтириб, автомашинасини 650 метрлар бошқариб келиб, автомашина ичида вафот этган.
Э.Мўминов эса олган тан жароҳатлари юзасидан Қизириқ туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁБга мурожаат қилган.
Сурхондарё вилояти СТЭБнинг 2018 йил 8 август кунги 121-сонли хулосасига кўра, маҳрум З.Абдурахимовнинг ўлими гипертония,қандли диабет, бош мия ўнг яримшари тепа, чакка, ўнг ён қоринчаси ўсти соҳасидаги ишемик типдаги инсульти,инфарктдан кейинги катта ўчоқли кардиосклерози, аорта ва қон томирларининг атеросклерози,атеросклеротик кордиосклероз, коронаросклероз каби касалликлари ва уларнинг асоратлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Бошнинг ўнг энса соҳаси лат йиртма яраси қаттиқ ўтмас чегаранган юзали жисм таъсирида олиниши мумкин бўлиб, соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳатлари эканлигидан далолат.
Кўриниб турибдики, З.Абдурахимовнинг ўлими безорлик ҳаракати учун эмас, балким унинг олдиндан бўлган ва қўзғаган касаллиги натижасида келиб чиққан, балким уч кахрамонларимиз спиртли ичимликлар истеъмол қилмаганида шу мудҳиш ҳолат бўлмас эдими?
Ҳа албатта қинғир иш бир куни келиб фош бўлади ва унга жазо муқаррардир, суд мазкур ишни ҳар томонлама кўриб чиқиб, суд ҳар бир қаҳрамонга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Хулоса қилиб айтганда, ичкиликбозлик, алкоголизм қатор жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлмоқда. Мазкур жиноятлар туфайли шахснинг ҳаёти, соғлиғига тажовуз қилинмоқда. Ўзгалар мулкига катта миқдорда зарар етказилмоқда. Хусусан, мастлик ҳолатида баданга шикаст етказишнинг оқибатларини бартараф этиш ниҳоятда қийин бўлса, вафот этган одамни ҳаётга қайтаришнинг имкони йўқ. Ундан ташқари, алкоголизм ёшлар, айниқса, вояга етмаганларнинг хулқ-атворига, тарбиясига ҳам салбий таъсир этади. Шу боис ичкиликбозлик, алкоголизмнинг олдини олиш, жиноятлар, хусусан, шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкка қарши қаратилган қилмишлар миқдорининг камайишига хизмат қилади. Шундай экан, ичкиликбозликнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиздир.

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти
Қизириқ туман суди раиси
Б.Мамадаминов

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here