Ёввойи оққуш бир инсондан азбаройи миннатдорлиги сабабли ўша инсон билан бирга яшаб қолишга аҳд қилибди…

0

 

Англиянинг Сент-Айвс шаҳарчасида яшовчи Роб Адамсон кунларнинг бирида яраланган оққушни уйига олиб келиб парвариш қилганди. Унга Сидни деган лақаб ҳам ўйлаб топди. Оққушнинг яралари битгач, уни ёввойи табиат қўйнига кузатиб қўйди. Бироқ Сидни на қайтиб келди. Ажабланарлиси, оққуш шу қадар миннатдор бўлибдики, қайтиб келгач, 39 ёшли халоскори Роб Адамсон билан бир каравотда ухлайдиган бўлди. Бу воқеага жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти ходимлари ҳам шахсан гувоҳ бўлишди. Улар илгари бундай ҳаяжонли ва мўъжизавий ҳодисага дуч келиб кўришмаган экан. Адамсонга қайта-қайта ташаккур изҳор этиб, башарти оққушга бир гап бўлса, аниқроғи, хасталанса, ёки ҳаёти хавф остида қолса, ёрдамга тайёр эканликларини билдиришди.

Қанийди бу ҳаётнинг жуда кичик, аммо савоби жуда-жуда катта ҳодисасидан орамизда яшаб, ваҳшиёна қабиҳликларга қўл урувчи одам қиёфасидаги маҳлуқлар ибрат олса. Дунё иймонли, эътиқодли инсонларга бойиган бўларди… Қанийди…

Metro

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc