​Туркия АҚШнинг Эронга нисбатан қўллаётган санкцияларини нотўғри деб ҳисоблайди

0

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон АҚШнинг Эронга нисбатан қўллаётган санкцияларини нотўғри саъй-ҳаракат деб атади.

NTV телеканали унинг “Биз бундай санкцияларга бўйсунмаймиз, мен буни нотўғри деб ҳисоблайман. Бу дунёдаги мувозанатнинг бузилишини кўзлаб ташланган қадам”, деган сўзларини келтиради. Бундан ташқари, Эрдўғон бу санкциялар “халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид” эканини яна бир бор такрорлаб, “Анқара империалистик оламда яшашни” истамаслигини таъкидлади. Маълумот учун, ҳозирда Туркия Эрондан йилига 10 миллиард куб газ сотиб олади.​

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here