Баландлиги уч қаватли уйга тенг бўлган ўтов «Гиннесс рекордлари» китобига киритилди

0

Мўғулистоннинг “Сэлнэн” компанияси усталари томонидан бунёд этилган дунёдаги энг баланд ўтов «Гиннесс рекордлари» китобига киритилди, дейилади “Анадўли” агентлиги хабарида.

Қайд этилишича, ўтов Ханги-Мандал назорат-ўтказиш пунктига яқин манзилда ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 14 метрни (уч қаватли уйнинг ўртача баландлиги) ташкил этади. Ўтов 1 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини сиғдириши мумкин.

Хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида бунёд этилган ўтов жуда улкан бўлса-да, анъанавий 4 та тиргагичга эга, холос.

ЎзА

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here