Бельгия собиқ қиролининг никоҳсиз туғилган қизи отасидан уни тан олиши ва тўплаган бойлигидан улуш беришини талаб қиляпти…

0

 

Суд ҳозирги кунда айни шу иш билан шуғулланмоқда. Бельгия собиқ қироли Альберт II сўлак таҳлили топшириши ҳақида қарор ҳам қабул қилинди.

Гап шундаки, бельгиялик рассом Дельфин Боэль хоним Альберт II дан 2013 йилдан бери фарзанди сифатида тан олишини талаб қилиб келади. Шу билан бирга мероснинг унга тегишли қисмини ҳам қатъиян талаб қилмоқда.

Боэлнинг онаси баронесса Сибил де Сели-Лонгшан 1966-1984 йиллар оралиғида собиқ қиролнинг жазмани бўлган. Дельфин эса 1968 йили дунёга келган. Отаси қирол эканини 18 ёшга қадам қўйгандан кейингина билган.

Собиқ қирол Альберт II бўлса, Боэль унинг қизи эмаслигини такрорлашдан тийилмаяпти. Агар унинг адвокатлари бирор йўлини топишмаса, қирол сўлак таҳлили топширишга мажбур бўлади. Таҳлилдан бош тортса, у автомат тарзда айбдор деб топилади. Боэль унинг қонуний меросхўри сифатида эътироф этилади. Демак, собиқ қирол истаса-истамаса, Боэль билан ҳисоблашишга мажбур.

The Guardian

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here