Даҳшат! Эркак ичкилик сабаб шеригини калтаклаб ўлдирди

0

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 2018 йил 5 ноябрь куни Чилонзор туманида яшовчи муқаддам судланган П.Д. маст ҳолда таниши С.Я.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

Натижада С.Я. касалхонага мурожаат қилмай 6 ноябрь куни уйида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, П.Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here