Ҳукумат пойтахт ҳавосини сунъий ёмғир ёғдириш орқали тозаламоқчи

0

Ҳиндистон ҳукумати Деҳли ҳавосини сунъий ёмғир ёғдириш орқали тозаламоқчи.  Риа Новостининг тозаликни назорат қилувчи Марказий бошқарма котиби сўзларига кўра, Деҳли бундай технология қўлланиб, тозаланувчи илк шаҳар бўлади.

Бу амалиёт 10 ноябрга белгиланиши тахмин қилинган. Режага кўра, самолётда булутларга ёмғирни сунъий тарзда пайдо қилувчи модда сепилади. Ҳукумат бу имкониятни давлатдаги Метеорологик департамент ва технологик институт билан ҳамкорликда ўрганмоқда. Айтиш жоизки, бу амалиёт учун ҳам қулай шароит – булутлар ва шамолнинг етарли бўлиши талаб қилинади.​​

ЎзА