Президент қарори билан яна бир вазирга ўринбосар тайинланди

0

Жорий йил 5 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Сарвархон Мунавархонович Бузрукхонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сарвархон Бузрукхонов 1969 йилда туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Вазирлик берган маълумотга кўра, Бузрукхонов ушбу лавозимга тайинланишидан аввал Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан Халқ таълими вазирига ҳам ўринбосарлар тайинланганди.

 

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here