Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби профессионал боксда 41 маротаба ғалаба қозонган боксчи

0

Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни Ғиёсовга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У 4та баҳсни муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41тасида у ғалаба қозонган (25таси нокаут эвазига). 11та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

ЎзА

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here