КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Она уч яшар боласини алла айтиб ухлатарди. Бир соатга яқин алла айтди ҳамки, боласи ухлай қолмади. Бир маҳал у аста кўзини очди-да, деди:

— Ойи, гап йўқ! Аллани зўр айтасиз! Аммо тушунинг, мен ухлашим керак!

 

* * *

 

Йигит дўстидан сўради:

— Сен умрингда одамларга яхшилик қилганмисан?

— Албатта.

— Қанақа яхшилик қилгансан?

— Масалан, кеча «Wi-Fi» интернетимнинг паролини ўзгартиргунимча, қўшнилар ундан бепул фойдаланишди.

— Паролни ўзгартиришинг учун қанча вақт кетди?

— 45 сония.

 

* * *

 

Институт. Бешинчи пара. Талабалардан бири муаллимга деди:

— Устоз, илтимос, бизга рухсат берсангиз! Жудаям чарчадик.

— Бўпти, мана шу қўлимдаги бўр тугаса, дарсни тамомлайман.

Талаба:

— Унда ўша бўрни менга беринг, еб қўя қолай!

 

* * *

 

Эркак дарёдан олтин балиқ тутиб олди. Балиқ унга ёлворди:

— Илтимос, яхши одам, мени қўйиб юбор! Учта тилагингни бажо келтираман!

— Шунақами? Унда эшит! Мен «Дунё гўзали»га уйланишни, Гавай оролларида виллам бўлишини ва киссамда икки миллиард доллар пулим бўлишини хоҳлайман. Бу биринчи тилагим…

 

* * *

 

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Кеча ўғлимнинг портфелидан гиёҳванд моддалар топиб олдим. Вей, ишонасанми, болам энди ўн ёшга кирди. Ҳалитдан уйдаги нарсаларни кўчага ташишни бошлабди-я!

 

* * *

 

Корхона раҳбари танишига деди:

— Ўтган йили хизмат сафарига кетаётиб, эҳтиёт шарт уйдаги шкафга айиқ овлайдиган қопқон қўйгандим. Сафардан қайтсам… Вей, ишонасанми, шкафда ўтирибдилар жаноб!

— Хотинингнинг жазманими?

— Йўқ, айиқ!

 

* * *

 

Ота шаҳардаги университетга кириш имтиҳони топширишга кетган ўғлига қўнғироқ қилиб сўради:

— Хўш, имтиҳон қандай ўтди?

— Зўр ўтди! Муаллимлар ҳайратдан қотиб қолишди, дада! Кузда яна қайтадан имтиҳон топширишимни илтимос қилишяпти!

 

* * *

 

Аёл дугонасига деди:

— Ишонасанми, кеча эрим билан жанжаллашиб қолдим. Жаҳл устида «Ўзингга ёққан нарсаларни ол-да, кўзимдан йўқол!», дегандим, жомадонига мени жойламоқчи бўлди… Шундан кейин… Ярашдик, дугонажон!

 

* * *

 

Грузия мактабида дарс жараёни. Муаллима кимнинг отаси ким бўлиб ишлаши ҳақида ўқувчилардан сўради. Бирининг отаси дўкондор, бошқасининг отаси учувчи экани маълум бўлди. Навбат Гивига етди. У аста шивирлади:

— Менинг отам муҳандис!

Синфхонада кулги кўтарилди. Муаллима эса ўқувчиларга бақирди:

— Бу нимаси? Боланинг бошига шунча кулфат тушган экан-у, сизлар куласизларми?

 

* * *

 

Болалар боғчасидаги эълондан:

«Эртага боғчамизда шанбалик ўтказилади. Шанбаликда қатнашмаган ота-онага боласи қайтариб берилмайди.!»

 

* * *

 

Тиш дўхтири беморга деди:

— Мана, тишингизни даволаб қўйдим! Энди икки соатгача ҳеч нарса еманг!

— Бе, биттагина тиш даволатганим учун сизга шунча пул бергандан кейин-чи, уч ойгача очлик эълон қиламан!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here