Москвада 51 ёшли аёлни номаълум кимсалар лифтда сўйиб кетишди…

0

 

Бу даҳшатли қотиллик жинояти Россия пойтахти Москва шаҳридаги «Знаменские садки» кўчасида жойлашган кўп қаватли уй лифтида содир этилган. Шу уйда яшовчи аёл лифтга киргач, ортидан икки эркак ҳам кириб келди. Аёл кўнгилсизлик юз беришини олдиндан сезганди. Шунинг учун нуқул икки эркакка қараб қўяверди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, номаълум кимсалар аёлни пичоқлаб, ёнидаги бор пулини олишди-ю, ғойиб бўлишди. Аёлнинг жасадини лифт ичкарисидан қўшнилари тортиб олишди.

Аёл фармацевтика компанияларидан бирининг менежери Лариса Фролина бўлиб, жиноятчилар танаси ва бош қисмига жами олтита оғир тиғ жароҳати етказган экан. Ўша жойнинг ўзида вафот этди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Қотилларга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган.

Қотиллик жинояти кузатув камерасида сақланиб қолган экан. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари уларни қидириб топишда ўша видеоёзувдан фойдаланишади.

«Московский комсомолец»

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here