Москвада она-болани пичоқлаб ўлдиришди…

0

 

Қотиллик жинояти Россия пойтахти Москва шаҳри шимолий қисмида жойлашган квартиралардан бирида содир этилган. Ўғил 2006 йили туғилган болакай бошига елим халтача кийдирилиб, маҳкамланган ҳолда ўлдириб кетилган. 1982 йили туғилган онасининг жасади ҳам ўғил жасадининг ёнидан жой олган.

Жасадларни марҳуманинг кекса онаси биринчи бўлиб кўрган ва полицияга хабар берган.

Даҳшатлиси, жасадларнинг ҳар бири танасига ўндан ортиқ кучли тиғ жароҳатлари етказилган. Бундан келиб чиқадики, қотил уларни ваҳшиёна тарзда ўлдириб, воқеа жойини тарк этган.

Полициячилар ва криминалистларнинг таъкидлашича, бу қотилликда асосий гумондор марҳуманинг никоҳсиз яшаган эри ҳисобланмоқда. Ҳозирги пайтда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Терговчилар қўшниларни сўроқ қилиб, фожиа асл сабабини аниқлашга ҳаракат қилишяпти.

Ушбу факт юзасидан Россия жиноят мажмуасининг 105- («Икки ва ундан ортиқ одамни ўлдирганлик») моддаси, 2- қисмига асосан жиноий иш қўзғатилган.

lenta. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here