Сирдарёда бир гуруҳ ниқобли босқинчилар қўлга олинди. Уларнинг мақсади нима бўлган?

0

Еттинчи ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди, улар орасида коллеж талабаси ҳам бўлган.

Хабарда айтилишича, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро И.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи уч эркак ва бир нафар коллеж талабаси юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирганлар. Босқинчилар уй эгасининг бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида жабрдийданинг турмуш ўртоғи шовқин кўтарган.

Натижада шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олган. Яна бир нафари, Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган.

Тезкор қидирув натижалари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинган. Уй эгаси тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here