Тошкентда яна олти киши ис газидан заҳарланди

0

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент туманида икки нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАв билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, туманнинг “Ойдинҳаёт” МФЙда яшовчи К.И. (исмли аёл)нинг уйи ертўласига ўрнатилган “Нефит” русумли иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, 2 нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилган.

ИИВ баёнотига кўра, ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 7 ноябрь кунида “Себзор” МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабаб ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М.лар кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар.

Бу ерда ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

xalq so’zi

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here