Халқаро қидирувда бўлган ўта хавфли қотил Ўзбекистонда қўлга олинди

0

Жиноятчи Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди.

«Туркистон вилояти полиция департаментининг криминал полиция ходимлари томонидан қотиллиги учун халқаро қидирувда бўлган Тожикистон Республикаси фуқаросини қидириш ва қўлга олиш бўйича операция муваффақиятли якунланди», – деб маълум қилди Қозоғистон ИИВ расмий вакили Алмас Садубаевга таяниб Kun.uz нашри.

Қайд этилишича, у қарийб ўн йил давомида одил судловдан яшириниб юрган.

«Жиноятчининг жойлашган манзили ҳақида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз хабар қилишди. Икки давлат полициясининг яқин ҳамкорлиги натижасида у Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида қўлга олинди ва қилмишига яраша жазо олади», – деди Алмас Садубаев.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here