Зойир Мирзаев янги лавозимда..

0

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

У туман халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида жамоага таништирилган.

Шароф Рашидов туманига шу кунгача Сайфиддин Умарович Исмаилов раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2016 йилнинг декабрида Жиззах вилояти ҳокимлигидан туман ҳокимлигига туширилганди (ўша вақтда Жиззах тумани).

Зойир Мирзаев 29 октябрь куни президент фармони билан ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here