АҚШнинг энг хавфсиз шаҳарларидан биридаги барда 12 киши отиб ташланди

0

АҚШнинг Калифорния штати Таузанд-Оукс шаҳридаги барда 8 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс отишма уюштирди, деб ёзади Meduza.

Бу вақтда Borderline Bar & Grill муассасасида ҳафталик талабалар кечаси ўтказилаётган эди. Жиноятчи камида 30 марта ўқ узди, шунингдек залга тутун шашкаларини улоқтирди.

Эркак 12 кишини отиб ташлади. Ҳозирча ҳукумат қурбонлардан фақат бир нафарининг шахсини ошкор қилди: у шерифф ўринбосари. У барга отишма бошланганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кирган ва шу заҳоти яраланган, у кейинроқ касалхонада вафот этган. Яна ўнга яқин киши жароҳат олган.

Қотилнинг жасади бар ичкарисидан топилди. У ўз жонига қасд қилгани тахмин этилмоқда. У 28 ёшли денгиз пиёдалари фахрийси Иэн Дэвид Лонг бўлиб чиқди.

Таузанд-Оукс жуда хавфсиз шаҳар ҳисобланади. У Лос-Анжелесдан бир неча ўн км масофада жойлашган. Шаҳар кўп йиллардан буён аҳоли жон бошига тўғри келадиган жиноятларнинг энг кам сони бўйича миллий рейтингларда биринчи ўринларни эгаллаб келаётган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here