Дунёдаги энг фойдали балиқ аниқланди

0

Россиянинг Сибир федерал университети ва Россиянинг Фанлар академияси Сибир бўлими биофизика институти олимлари Сибирнинг Арктика қисмида яшовчи боганид голеци туридаги балиқда омега-3 яримтўйинмаган ёғ кислоталарининг рекорд миқдорда борлигини аниқлашди.

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари инсон учун омега-3 оиласига кирувчи эйкозапентаен ва докозагексаен ёғ кислоталарининг асосий манбаи ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юрак-томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтириш учун бу моддалардан ҳар куни камида бир граммдан истеъмол қилишни тавсия қилади. Бундан ташқари, бу кислоталар мия фаолиятини яхшилайди, хотирани нормаллаштиради, таълим олиш қобилиятини оширади.

Таъкидланишича, ушбу балиқда омега-3 кислоталари бир граммга 33 миллиграммни ташкил қилиши аниқланган, бу эса уни саломатлиги борасида қайғурувчи барча инсонлар учун фойдалилик бўйича мутлақ рекордчига айлантиради.

Таъкидланишича, бу балиқдан кунига 30 грамм истеъмол қилиш фойдали ёғ кислоталарининг кунлик меъёрини қоплайди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here