Энг заҳарли денгиз жонивори ҳақида биласизми?

0

Шимолий Австарилиянинг қирғоққа яқин жойларида ва Индонезияга яқин сув ҳавзаларида кубомедузалар синфига кирувчи денгиз медузаси яшайди. Бу дунёдаги энг хавфли, энг заҳарли денгиз жониворидир. Унинг лотинча номи Chironex fleckeri.

Узунлиги 15 см.га етадиган пайпаслагичлар ичидаги ҳужайралар «куйдирувчи» суюқлик — заҳар ишлаб чиқаради.

Пайпаслагичлар медуза танасидаги тўртта бурчакнинг ҳар бирида тахминан 15 тадан жойлашган.

Унинг заҳари дунёдаги ҳар қандай илонникидан кучли экан.

Пайраслагичларга тегиб кетган одамнинг асаб толалари нейротоксинлар билан шикастланади. Тери, тўқималар бузилиши, қон томирлар орқали юракни ишдан чиқариши натижасида инсон қисқа муддатда ҳалок бўлиши мумкин.

Унинг заҳари 4 дақиқа ичида 60 та одамни заҳарлашга етар экан.

Охирги 100 йил ичида деярли 100 га яқин одам унинг заҳари сабабли вафот этган экан.

Унинг заҳари фақат денгиз тошбақасига таъсир қилмас экан.

Одатда ғаввослар сув остида яхши кўра олмайдилар. Медузанинг ранги шаффоф, оч мовий бўлгани учун уларга бу қўшимча хавф туғдиради.

Медуза гумбазининг тўртта бурчагида 24 та “кўз” бир хил масофада жойлашган. Бурчакдаги ҳар 4 кўз тасвирни идрок этади, қолган кўзлар эса нурни пайқайди.

Оддий ҳолда сузиб юрганда медуза танасининг умумий узунлиги 15 сантиметр атрофида бўлади. Ов пайтида эса узунлиги 3 метргача чўзилиши мумкин. У асосан кундузи ов қилади.

Ҳа, азизлар, денгиз тубида шундай кичик ҳажмли, кўзга ҳам яхши кўринмайдиган шаффоф, аммо хатари дунёдаги барча илонлардан хатарлироқ бўлган, инсоннинг 3 дақиқада вафот этишига сабаб бўладиган жонзот яшайди. Бу эса Аллоҳнинг қудратига далолат қилади. Сўзимизни ушбу оят билан якунлаймиз:

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар”(«Луқмон» сураси, 11-оят).

СУБҲАНАЛЛОҲ!
Интернет маълумотлари асосида
Нозимжон ИМИНЖОНОВ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here