Жимжитлик ёхуд ғорқасрда топталган номуслар (20-қисм)

0

Ҳар юртнинг машхур бир нимаси бўлади. Парижнинг жахонга   машҳур Эйфель   минораси? Самарsанлнинг дунёни лол қолдирган Регистони, Бухоронинг булутларга боши sадалган Минораи Калони, Етим қишлоқнинг биттаю битта шу эрка Бодомгули бор эди. Энди у йўқ. Етим қишлоқ яна бир марта етим бўлиб қолди.

Мирвали уч кундан кейин Тошкентдан қаqтди. Бўлган воқеани эшитиб эсанкираб қолди. У чинакамига Бодомгулни яхши кўрармиди? Улар ўртасидаги муносабат муҳаббатмиди? Ҳар қалай Мирвали Бодомгулни бирон кун кўрмай қолса, кўнгли у томонга талпинаверарди. Бирга бўлган пайтларда дунёнинг жами ташвишларини унутиб, бағрига сингиб кетарди.

Мирвали юраги бетлаб кундузи Етим қишлоққа борол-мади. Қош sорайганда машинани пастликда қолдириб, пиёда sабристонга борди. Ҳали ой кўтарилмаган. Гўрковнинг ҳу;расида чироs ёниб турарди. Мирвали гўрковга учраб Бодомгулнинг қабрини кўрсатишни сўради. Гўрков ўт-ўланлар ўсиб кетган, гўрларнинг кўпи ўпирилган, ёз ўртаси бўлишига қарамай дарахтлари барг ташлаган, тош сағаналар тагида шамлар липиллаб ёнаётган ваҳимали қабристонда Мирвалини эргаштириб борарди. У янги, устига атиги биттагина ҳасса санчилган қабр олдида тўхтади. Бу Бодомгулнинг гўри эди. Мирвали қабрнинг оёs томонида жуда узоқ чўккалаб ўтирди. Бир оғиз ҳам сўз айтмади. Бирон марта бўлсин бошини кўтариб атрофга қарамади. Шу энгашганича қимирламай, мункайиб ўтираверди. Тик туравериб оёғи толган гўрков кетишини ҳам, кетмаслигини ҳам билмай, оғирлигини дам ўнг оёғига, дам чап оёғига ташлаб, Мирвалининг ўрнидан туришини бетоқат бўлиб кутарди. Охири Мирвали икки тиззасига тиралиб ўрнидан турди. У тураётганда ичидан кучли бир хўрсиниш келди. Чўнтагидан дастрўмолчасини олиб милкларини артди. Кейин яна гўрковга эргашиб дарвозахона томон юра бошлади.

У кетар олдида гўрковга санамасдан бир даста пул тутқаз-ди. Ҳеч нарса демади. Афтидан, гўрков нима қилишини ўзи билса керак, бош ирғаб орқасидан қараб қолди. Мирвали узоқлашгандан кейин, у ҳужрадан шам олиб чиқиб яна Бодомгулнинг бошига борди. Шамни ёқиб, бирпас қараб турди-да, кейин қуриган ўтларни шитирлатиб орқасига қайтди.

Бойўғлининг хунук сайрзши эшитилди. Ой кўтарилиши билан чирилдоқлар базми бошланди. Ўпирилган гўрлардан бир-бирини қувиб чиққан ёввойи мушукларнинг бўғиқ, ёқимсиз миёвлашлари эшитила бошлади.

Еттинчи лампа аранг ёритиб турган ҳужрада гўрков куръон тиловат қиларди.

XV

Мирвали довонга келганда одам тирбанд эди. Машиналар, автобуслар тиқилиб кетган. Дўнгликдаги омонат минбар атрофи алвонлар билан ўралган. Радист йигит микрофон-ларни созлаяпти. Йўлнинг энг баланд жойида устига парда тортилган ҳайкал баландлиги супаси билан бирон ўн беш метрча келиб колар. Пастликда яна бир ҳайкал. Чодир ёпилганидан унда нима акс эттирилганини билиб бўлмас эди. Ёш-яланг йўл ёқасига туташ тоғ этакларига чиқиб олган. Ҳар бир тош, ҳар бир харсангда одам. Кўчма ошхоналарнинг йиғма столларида ҳар хил таомлар. Кабобпазнинг қўли-қўлига тегмайди. Автолавка олдида одам ғужғон ўйнайди. Офтобда куйиб кетган одамлар тинмай шиша оғзидан минерал сув ичадилар. Қўлтиқтаёқли, хассага таянган, кўкси орден-медалларга тўла уруш ветеранлари бир тўда, бир тўда раққосаю ҳофизлар. Довоннинг бериги томони ҳам шундай. Қайнар, Макрит, Ўрус томондан келган машиналар тизилиб кетган.

Мирвали машинани минбар яқинига келиб тўхтатди. «Нива» эшиги очиқ. Шофёр бола рация трубкасини кулоғига тутиб нималардир қичқиряпти. У Мирвалини кўриб трубкани жойига қўйди

—   Ҳали Дарғом кўпригидан ўтишгани йўқ. Ўтиши билан

хабар қилади.

Мирвали Омонқўтонга ҳам  ана шундай рацияли машина қўйган. Раҳбарларнинг машинаси ўтиши билан хабар қилади.

Асли   бугунги   маросим   кеча   ўтиши,   Москвадан   келган «Ўзбек пахтакорларининг отаси» маросимга қатнашиши керак эди.   Тошкентдан телефон қилиб,   отахон қатнашолмайдиган бўлиб   қолдилар,   эртага   ҳаммамиз   учун   ҳурматли   Шавкат Раҳимовнинг ўзлари қатнашадилар, деб хабар килишган эди. Мирвали   кечаси   телефон   қилиб   кимлар   келишини  сўраб олган. Шунга қараб дастурхон тайёрлаган, айтадиган гапларини   дилига тугиб   қўйган эди.   Умуман   Мирвали Раҳимовнинг ҳар келишига албатта битта янгилик тайёрлаб қўярди. Мактабми, клубми, кўприкми у киши келганларида очиларди. Мана бугун у кишини ниҳоятда севинтирадиган воқеа, уруш қурбонларига тикланган ёдгорликни очиш маросими. Албатта ўзлари   лентани   қирқадилар.   Бугунги   бўладиган   оламшумул воқеа   туфайли   Шавкат   Раҳимович   Мирвалининг аллақанча гуноҳидан ўтадилар.   (Биринчининг номига қанчалаб шикоят хатлари боришини у биларди.)

Мирвали атрофга аланглаб Толибжонни қидира бошлади. Эрталаб,   олиб   келинглар,   деб   унга   машина   юборган   эди. Анчадан бери ҳолидан хабар ололмагани туфайли орага мабодо гинахонлик тушган бўлса шу бугунги тантанада ёзилиб кетади, деб ўйлаган эди. Толибжон кўринмади.

«Нива»даги рациядан хабар келди. «Меҳмонлар Дарғом кўпригидан ўтишди. Учта енгил машина. Ёнбошига «Телевидение», «Кинохроника», деб ёзилган иккита автобус. Олдида ГАИ машинаси…»

Мирвали қопқоқли ён соатига қаради.. Минбарга чиқиб радистдан микрофон ишлайдими, деб сўради. Радист микрофонни чертиб кўрди. Тоғлар этагида ўқ узилгандек радио карнайлари гумбурлаб кетди.

Мирвали микрофонга яқин келиб бир йўталиб олди.

—   Гапимга қулоқ солинглар. Ўн беш минутдан кейин раҳбарлар етиб келишади. Йўлдан четга чиқиб туринглар. Нурали бахши, Абулғози ота, Борот полвон, пионерлар вакили, минбарга яқин жойга келиб туринглар. Илтимос, ёш болалар оёқ остида ўралашмасин.

Тўда орасидан қўлида дўмбираси билан саллали Нурали бахши, қўлтиқтаёқли, кўкрагида иккита Шуҳрат ордени бор Абулғози ота, каҳрамон бригада бошлиғи Борот ака ва сочига лентани капалак қилиб тақиб олган ўн икки ёшлардаги қизча минбар олдига келишди. Мирвали микрофонга аввал бир пуфлаб, гап бошлади:

—   Эрали, Эрали чавандоз, суворийлар пастликда тахт бўлиб туришсин. Ўзим команда берганимда парад бўлиб минбар олдидан ўтасизлар.

Область ва район раҳбарлари етиб келишди. Мирвали минбардан тушиб улар билан кўришаркан, нималардир, деб кулдирган бўлди. Ҳар гал Шавкат Раҳимов бу томонга келганда албатта область ё районда бирон ўзгариш бўларди. Мирвали раҳбарга ким яхши, ким ёмон ишлаётгани, кимлар ўз вазифасига нолойиқ эканини тушунтириб қўярди. Раҳбар учун унинг гапи гап эди. Кимларни ўзгартириш, ўрнига кимларни қўйиш режаси билан Сурхон томонга ўтиб кетарди. Бугун Мирвалининг хандон-хушон кўришишидан уларнинг кўнгли таскин топгандек бўлди. Йўқса, у область ва район раҳбарлари билан бу хилда гаплашмасди.

Омонқўтондаги рациядан хабар келди:

«Машиналар довонга ўрлай бошлади. Тезлик қирқ кило-метр. Область ГАИсининг машинаси олдинга ўтди. Йўл бошлаб боряпти. Унинг орқасида Республика ГАИсининг «Волга»си. Тезлик ўзгармаса тўққиз минутда етишади…

Мирвалининг кўрсатмаси билан милиция ходимлари одам-ларни йўлдан четга суриб. карнайчи, сурнайчию ноғорачи-ларни шай туришга ундашди. Оломон бирдан жимиб қолди Ён-бағирларидаги тошларга чиқиб олган ёш-яланглар қараб туришипти. Сал фурсатдан кейин улар: келишяпти, деб қичқира бошлашди. Мирвали бошчилигидаги область ва район раҳбарлари йўл четига чиқиб меҳмонларни кута бошлашди. ГАИ машинаси тепасидаги карнайдан, йўлдан четга чиқинглар, қаршидан келаётган машиналар четга чиқсин, деган овоз эшитилди. Олдинда ГАИ машинаси, кетидан тўртта О рақамли қора «ЗИЛ—134», орқасидан «Чайка» Мирвалилар турган жойга келиб тўхтади. Мирвали чаққонлик билан бориб қора машинанинг эшигини очди. Ундан Шавкат Раҳимов тушди. Тушди-ю, Мирвали билан кўпдан кўришмаган ота-болалардек қучоқлашиб кўришди. Раҳимов уни бағридан қўймай туриб, нимадир деди. Мирвали бош силкиб жавоб қилди. Орқадаги «Чайка»дан генерал Луқмонов тушди. Мирвали у билан ҳам қадрдонларча сўраша кетди. «Волга»лардан мухбирлар, фоточилар, энг орқадаги «Чайка»дан Жайрона чиқди. У орқа эшикни очиб кимларнидир тушишга ундади. Бўйнига фото-аппарат осган, жинси шим, чий бахмал костюм кийган икки кекса нотаниш киши тушди. Мирвали улар билан ҳам кўришгани борди. Жайрона унга маъноли жилмайиб меҳмонларни таништира бошлади:

—   Франция қаршилик ҳаракатининг иштирокчилари. Рес-публикамизга меҳмон бўлиб келишган. Ҳаммамиз учун ҳурматли ўртоқ Раҳимовнинг таклифлари билан буёққа ке-лишяпти.

Кейин у меҳмонларга француз тилида Мирвэлининг ким-лигини тушунтирди. Улар бош силкиб, шундоқ муҳтарам одам билан танишганларидан миннатдор эканликларини изҳор қилишди.

Мирвалининг юрагини ваҳм босиб кетди. Бу манжалақи кўпчилик ўртасида ўша воқеани гапириб қолмасмикин. Айниқса Шавкат Раҳимовнинг ўзлари шу жойдалик пайтларида обрўйим уч пул бўлмасин-да, деб ўйларди. Аммо Жайрона ҳеч гап ўтмагандек, унга қараб жилмайиб турарди.

Меҳмонлар Раҳимовга эргашиб минбарга кўтарилишди. Митингни Мирвали очди.

—   Қадрли дўстлар. Халқимиз Ватан учун кўксини қалқон қилган, жон олиб, жон берган, юртимизни фашизм балоси-дан халос этган қаҳрамонларни асло унутмайди. Қурбон бўлганларнинг хотираси ҳамиша дилларимизда. Шу тоғлар орасидаги кичик-кичик қишлоқлардан минг тўққиз юз қирқ иккинчи йили икки юз эллик чавандоз ўз оти билан фронтга жўнади. Шулардан ўттиз бир нафар чавандоз ва бир от қайтиб келди. Бугун биз Ватан учун жон берган икки   юз   ўн   тўккиз   чавандоз   ва   икки     юз   қирк   тўқкиз жангчи – отларимизга ёдгорлик очамиз Уларниш порлоқ хотираси хамиша кўз олдимизда турсин. Бизнинг социалистик Ватанимизда хеч ким ва хеч нарса унутилмайди… Ўртоқлар ёдгорлик лентасини қирқишни ҳаммамиз учун хурматли ўртоқ Шавкат Рахимовдан илтимос қиламиз.

Чапаклар янгради. Рақимов тахта зинадан Мирвали етагида пастга тушди. Устига чодир ёпилган ёдгорлик олдида қайчи қўйилган патнис ушлаб турган қиз ёнига келди. Қайчини олиб лентадан бир қаричини кесиб олди. Уни олдиндан тайёрлаб қўйилган тўғноғич билан костюмининг ёқасигақкадаб қўйди. Шундан кейин тасмани оҳиста тортди. Ёдгорлик устидан чодир сирпаниб пастга тушди.

Мармар супа тепасида ўн метр баландликда нуроний бир она гавдаланди. Унинг бир қўлида кийик боласи Ёнида шохдор она кийик йўлга қараб турипти. Онанинг қўллари пастликка қараб чўзилган. Ҳар ер, ҳар ердан   «Кийиксовди энам»,   «Кийиксовди момом» деган   товушлар   эшитила   бошлади     Карнайлар   ват-ватлаб ноғоралар   тарақлади.   Уларнинг   акс   садолари   тоғ   ўнгирларида айланиб-айланиб, яна қайтиб охиста пастликларга эниб кетарди.

Кино   ва   телеоператорлар   ёдгорлик   атрофида   айланиб суратга ола бошладилар.

Мирвали нўл бошлаб тахминан юз метр наридаги устига чодир ёпилган яна бир ёдгорлик томонга юрди. Яна бир қиз патнисда қайчи тутди. Раҳимов кесиб олган лентани Мирвалининг кўкрагига қадади-да, тасмани тортди. Парда сирғалиб тушганда бир метрча баландликдаги супачада қоп-қора бир от пайдо бўлди. Унинг эгари қошига автомат билан каска илинган. От довонга, Кийиксовди момо томон ўрлаб кетаётибди. Оломон яна қичқирди

—   Қора Лочин, Қора Лочин!

Яна карнай-сурнайлар, ноғора-чирмандалар садоси тоғ тошларга бош уриб дарёларга гулдирак солди

Рахимов билан Мирвали чапаклар, қийқириқлар остида яна минбарга чиқишди. Мирвали микрофонга яқин келди.

—   Азиз биродарлар, фронтга кетиб қурбон бўлган чаван-дозларнинг авлодлари, узангидошлари уларнинг ишларини шараф билан давом эттирмоқдалар. Ҳозир фронтда қахрамонлик кўрсатган чавандоз ва бугун ҳайкали кўзингиз олдида намоён бўлган фронтчи Қора Лочиннинг оғир жанглардаги ҳамрохи Эрали чавандоз бошчилигидаги сувориларни фахрий парадга таклиф қиламиз.

Радист йигит магнитофонга отлар туёғи товчшини эсла-тадиган купни қўйди.

Пастликдан чавандозлар от йўртиб чиқиб кела бошлади-лар. Олдинда оқ яктак кийган, кўксига қатор жанговар орденлар таққан Эрали чавандоз эгарда мағрур келарди. Унинг орқасида Чағир от минган ёшгина чавандоз, ундан кейин олмакўз Бўйра от минган шоп мўйловли чавандоз кўринди. Қийқириқ, чапак бўлиб кетди. Кетма-кет Жийрон, Тўриқ, Саман, Чил, Тулпор, Қорабайир, Чўбир минган юз чоқли чавандоз ўтди. Улар кенг саҳнни икки айланиб минбар олдига келиб саф тортишди. Ҳамманинг кўзи ўйнади. Ҳафсала билан ювиб-таралган, қимматбаҳо тақинчоклар билан безатилган отлар ерга туёқ қоқиб кишнаб турардилар. Айниқса малла тўриқ худди капча илондек бўйнини гажак қилиб, тинимсиз кишнарди.

Шавкат Раҳимов шу пайтгача республиканинг турли жой-ларида етишадиган отларнинг ҳамма зотлари бир жойга тўпланганини кўрмаган эди. Бизда шунча хил от бор экан, деб завқланиб кетди. Мирвалининг қулоғига нимадир деди. Мирвали пастда, от устида шавққа тўлиб турган Эралини имлади. Эрали отдан тушиб Қора Бахмалнинг ёлларини силади-да, кейин аста юриб, минбарга кўтарила бошлади. Рахимов унинг истиқболига чиқди. У билан икки қўллаб кўришди. Билагидан ушлаб микрофон томон бошлади.

—   Қани карвон, халққа бир нима денг.

Эрали қўлини кўксига қўйиб узр сўради. Мирвали гапга аралашди:

—   Ота, унда тил-забон йўқ. Ҳў, сизга айтган эдим-ку, Ғафур Ғулом билан учрашувни. Ўша табриклаган йигит шу бўлади.

Раҳимов қаҳ-каҳ уриб кулиб юборди. Унинг кулгисини микрофон ҳаммага ошкор қилди. Халойиқ ҳам гурр-гурр кула бошлади. Раҳимов Эралининг елкасига қоқиб қўйди, Кейин Мирвали митингни очди. Раҳимовга сўз берди. Ҳамма учун ҳурматли раҳбар узоқ гапирди. Инсон ва табиат, инсон ва жонзот деган гапларни айтди. Мирвалидек уддабурон, ишбилармон, юрт учун кечаю кундуз меҳнат қиладиган азаматларни халқ ҳамма вақт эъзозлашини айтди. Ундан кейин пахтачилик соҳасидаги ишларга ўтди. Беш ярим миллион учун олиб борилаётган жанг ва шу меҳнат фронти жангчилари кўзлаган мақсад сари дадил бораётганликларини айтди. Ва шу билан, куни кеча Тошкентга келган қадрдон устозимиз, Ўзбек пахтакорларининг меҳрибон отаси республика пахтакор-ларининг ишига жуда юксак баҳо бериб, азамат деҳқон-таримиз план устига яна эллик минг тонна кўшиб беришга қодирликларини   таъкидлаганини   айтди.   Биз   бу   ишончни шараф билан оқлай олишимизни айтиб бутун пахтакорларимиз номидан сўз бердим, деди.

Биринчининг нутқи қарсакларга кўмилиб кетди. Ундан кейин пионер қиз, кекса пахтакор, уруш ветерани сўзга чиқиб бахтиёр ҳаётимиз учун партия-ҳукуматдан миннатдор эканликларини гапирдилар. Охирида Нурали бахшига навбат берилди.

Нурали бахши бу томонларда жуда машҳур эди. Тоғ-ликларнинг бирон тўйи, маъракаси, гап-гаштаги усиз ўтмасди. Нурали бахши бирон сабаб билан қатнашолмаган тўйдан одамлар, бу тўй-тўй бўлмади, деб қайтишарди.

Нурали бахши этаги тиззадан юқори олача тўн кийган, бошида кўк салла, оғзи тўла тилла тиш. Чап қўлида ушлаб келаётган дўмбирасининг қошига ҳар хил туморлар, мунчоқлар, ипак попуклар тақилган. У катталарга бирма-бир салом бериб микрофон ёнига келди.

—   Ассалому алайкум, яхшилар, яхшилару жўралар, жўралару биродарлар, биродарлару қадрдонлар. Қани айтинг қай достондан қўшиғимни бошлайин, достон айтиб кўнглингизни хушлайин. Тойирман Зуврани айтайми, Юлдуз ман Қундузни айтайми, Гўрўғли султонни сўйлайми, Равшанхондан бошлайми? Алпомишбек елка ташлаб, кўкрак кериб, мана мен деб турганда, бахшиларга бошқа достон чикора, шуйтиб Алпомишдан ўқийин.

Нурали бахши бир томоқ қирди. Дўмбирасининг қошини қулоғига яқин обориб бир-икки тинғиллатди. Кейин аста куйлай кетди:

—   Ҳаййй, хайй, ҳаййёҳай… Ҳаййй, ҳаййй, ҳайййе ҳай… Алқисса, Барчин айтди:

—   Алпомиш келса келибди-да, Алпомиш келди, деб мен Алпомишнинг этагидан ушлаб кета берайинми? Бу алплар ҳам умид билан олти ойга муҳлат берган. Ҳар ким майдонга от солади, отини ўздирган одам олади. Ҳар кимнинг ўз кўнгли ўзидан қолади. Менинг тўрт шартим бор, шу тўрт шартимни қилган кишига тегаман. Алпомиш қилиб олсин, хоҳи қалмоқларнинг бири қилиб олсин. Шу сўзимни хон тўрамга айтиб бор,— деб бир сўз айтиб турган экан.

Хайй, ҳайй. ҳаййё ҳай, хайй, ҳайй, ҳаййё ҳаи… От чопса гумбирлар тоғиниг дараси. Ботирий йигратар найза яраси. Келгай бўлса Қўмғирот элимимг тўраси қирқ кунлик йўл Бобохонимнинг ораси. Бобохон тоғидан пойга қиламан.

Кўздан ёшин мунчоқ-мунчоқ тиздирса, Қўшқанотнинг қуйруғини суздирса, Бобохондан пойга қилиб ўздирса, Оти илдам бойваччага тегаман. Мендайин ойимнинг ҳолин билганга, Ўша юртдан меҳнат тортиб келганга, Душманларга қора кунни солганга, Ёй тортишса ёйи синмай қолганга, Мен тегаман шул ёйандоз полвонга. Минг қадамдан танга пулни урганга Мен тегаман шул қирағай мерганга…

Саид Аҳмад

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here