«Куёвимни урган қўлларим синсин!»

0

 

 

— Салом, сирдошим! Кеча синглим уйимизга кўзида ёш билан келибди. Онам дарров койишга тушди. «Ҳа деганда югуриб келаверсанг, «Эр бўлгандан кейин уради, сўкади» қачон тинасан, қизим?  Онамнинг бу гапларидан сўнг чидаб туролмадим.

«Бунақа аблаҳ куёвнинг боридан йўғи яхши», деб кўчага отилдим. Ахир биттаю битта синглимни уришга нима ҳақи бор? Қаердан олди эркак бу ҳақни?

Дунёқараши тор, бир гўлмидики, гап билан тушунтирсанг, тушунмаса… Жаҳлимни жиловлай олмаганимдан ўзимга-ўзим бир нималарни ғудраниб борардим. Дарвозаси очиқ экан, тақиллатмасдан кирдим. Бир ишни дўндириб қўйгандек оёқларини чайла қилиб ётган куёвимнинг ёқасидан олдим. Хуморидан чиққунча роса калтакладим. Синглимга кўтарилган қўлларини синдириб олгим келди-ю, лекин жон ҳолатда ҳовлига отилиб кирган синглим дарров ер билан битта бўлиб ётган эрининг ёнига келди. Унинг аҳволини кўриб, менга бақира кетди: «Нега урасиз? Шунчалик ҳам урасизми? Ўша урган қўлларингиз…» Унинг гапларини эшитишга бошқа тоқат қилолмадим. «Урган қўлларим синиб тушса ҳам майли, сингилжоним, сен бахтли бўлсанг бўлди!» дея ўзимни яндимми ёки қилган ишимдан афсусландимми бугун мени виждон азоби қийнамоқда. Чунки синглим шу воқеадан кейин оиласи билан тинч яшамоқда…

ЁРҚИН

Сурхондарё вилояти

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here