Лондондаги «Christie’s» кимошди савдо уйида марҳум физик-теоретик Стивен Хокингнинг ногиронлар аравачаси 393 минг долларга сотилди…

0

 

Дастлаб бу аравачага 13 минг доллар нарх белгиланди. Аммо уни ўз нархидан 30 баробар қимматга сотиб олишди. Аравача билан бир вақтда Хокингнинг 1965 йили ёзиб тугалланган диссертацияси ҳам сотилди. Диссертацияни ташкилотчилар жами 767 минг доллар эвазига сотишди. Савдодан тушган пулларнинг барчаси хайрия мақсадларига сарфланиши режалаштириб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Стивен Хокинг 1942 йил 8 январида Оксфордда таваллуд топган. 1963 йили врачлар унга амиотрофик склероз ташҳисини қўйишган. Орадан 22 йил ўтгач, гапириш имконидан ҳам маҳрум бўлди. Хокинг ногиронлигига қарамай, замонамизнинг энг кучли ва машҳур физик-теоретик олимига айланди. У 2018 йил 14 март куни ўзининг Кембриждаги уйида оламдан ўтди.

lenta. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here