Маҳбуслар исёнига уларнинг қамоқхона қўриқчилари томонидан таҳқирланиши сабаб бўлган

0

Хўжанд шаҳрининг 16-маҳалласида жойлашган 3-қаттиқ режимдаги колонияда 8 ноябрга ўтар кечада юз берган исён туфайли ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етган, ярадорлар сони эса 100 дан ошган. Бу ҳақда Сўғд вилояти тиббий хизматларидаги манбаларига асосланиб, Turon24.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, колония ичидаги тартибсизликнинг сабаби маҳбусни таҳқирлаш бўлган. 7 ноябрь тунида иккита қўриқчи маҳбуслардан бирини яланғоч қилиб, ёмғирда бир неча соат туришга мажбур қилган ва бу бошқа маҳбусларни ғазаблантирган. Маҳбусларнинг бир отряди соқчиларга пичоқ, болта, тош ва металл буюмлар билан ҳужум қилган. Шундан сўнг бошқа отраядлар ҳам исёнга қўшилган. «Алфа» махсус кучлари ва полиция ходимлари қурол-яроғ билан келиб исённи бостиришга муваффақ бўлишган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига қараганда, бир неча маҳбус ғалаён пайтида қочган.

Хўжанд шаҳрининг 16-маҳалласида жойлашган 3-колония 750 та маҳбусни сақлаш учун мўлжалланган. Маълумотларга кўра, айни пайтда унда 800 маҳбус жазо муддатини ўтамоқда.

Айни пайтда Тожикистон ҳукумати исён сабабини ўрганмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here