Полковник Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб қўлга олинди

1

Австрия махсус хизматлари 20 йил давомида Россия фойдасига жосуслик қилиб келган армия полковнигини қўлга олди. Бу ҳақда Австрия мудофаа вазирлигига таяниб Kronen Zeitungга таяниб Kun.uz нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 1990-йиллар охиридан Россия ҳарбий разведкасига миграцион инқироз, Австрия ҳарбий авиацияси ва артиллерия тизимлари ҳақида маълумотлар етказиб турган австриялик 70 ёшли истеъфодаги полковникка нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Нашрнинг маълумот беришича, у бу хизмати учун 300 минг евро атрофида пул олган.

Хабарда таъкидланишича, полковник ҳар икки ҳафтада Россия махсус хизматларидаги «Юрий» исмли алоқачи билан учрашган ва унга махфий ҳужжатларни тақдим этган.

Австрия прокуратураси унга нисбатан хорижий ҳарбий разведкага хизмат қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.

1 ТА ФИКР

  1. Фикр: Россия бераладинг навбатдаги соҳта айбловни бошланиши. Қани жаноб Путин қандай муаммоларга дуч келаркин

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here