Қўқондаги махсус коллеж тарбиячиси: “Қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган”

0

ҚЎҚОН (Фарғона) – Қўқон шаҳар махсус енгил саноат коллежидаги жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган ўқувчи қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган, демоқда исми сир сақланишини сўраган тарбиячилардан бири.

Коллеж ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланяпти, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизларнинг беш нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда.

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи республикада ягона бўлиб, унга вилоят, шаҳар ва туманлардан 18 ёшга тўлмаган, уйидан қочиб кетган, нотўғри йўлга кириб қолган, безори, қайсидир ҳуқуқбузарлиги ёки жинояти учун ИИБда ҳисобда турадиган қизлар суд қарори асосида жойланади.

Turon24 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here