Санжар Турсунов профессионал боксдаги илк жангини ғалаба билан бошлади

0

Профессионал бокснинг биринчи оғир (-90,71 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Санжар Турсунов 9 ноябрь тонгида АҚШда профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.

Калифорниянинг Индио шаҳрида жойлашган “Fantasy Springs Casino” аренасида ўтказилган жангда ўзбекистонлик боксчига мексикалик Мигель Кубос рақиблик қилди. Санжар Турсунов иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа, 20 ёшли боксчи профессионал рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

Кубос мазкур жангни ҳам қўшиб ҳисоблаганда профессионал боксда 31 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут билан). 20 та жангда эса мағлубиятга учраган (9 та жангда нокаутга учраган).

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here