Украинада энг хавфли ва ваҳший қотил Сергей Ткач оламдан ўтди…

0

 

У «Пологов маньяги» сифатида Украинада машҳур ҳисобланган. Қотилнинг дастидан Қрим, Запорожье, Харьков, Днепропетровск вилоятларида яшовчи 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизлар ўлим топган. Маньяк тергов жараёнида 100 дан ортиқ қотиллик жиноятлари содир этганини тан олган. Уларнинг кўпи ҳали тўлиқ исботини топмаган. Прокурорлар ҳануз ўша жиноятларни исботлаш учун далил тўплаш билан овора.

2017 йили эса Ярославлда яшовчи 24 ёшли Елена исмли аёл Сергей Ткачга турмушга чиқиб, ундан фарзанд кўргани ҳақида хабар тарқалганди. Еленанинг айтишига кўра, маньякни 16 ёшдалигидаёқ телевизор орқали кўргач, севиб қолганмиш. Етти йил давомида у мамлакатдаги турмалардан Ткачни қидирган ва топган. Маълум вақт улар мактуб орқали тиллашишган. Кейинчалик Ткач Еленага турмуш қуришни таклиф этган. Елена жон деб рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Ткач 1952 йили Россиянинг Кемерово вилоятида туғилган. Новосибирскдаги милиция мактабини тамомлаган. Маълум муддат эксперт-криминалист лавозимида ишлаган. 1979 йили иши билан боғлиқ ҳужжатларни қалбакилаштиргани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шундан сўнг у Россиядан Украинага кўчиб ўтган.

Ткач 2008 йили 37 та қотиллик, 8 та номусга тегиш жиноятлари содир этганликда айбланиб, бир умрга озодликдан маҳрум этилган. Умуман олганда, уни 2005 йили қўлга олишган. Ўшанда навбатдаги жиноятни содир этиб, жиноят оламида «Пологов» маньяги сифатида ном қозонганди.

Турма врачларининг айтишига қараганда, маньяк юрак хуружи оқибатида вафот этди.

TCH. ua

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here