Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 10 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар эрта уйғониб, зудлик билан ишга отлансангиз, кунингиз жуда хайрли кечиши мумкин. Чунки бугун ишингиз бароридан келиши ишнинг унуми эмас, балки интилишларга боғлиқ бўлади. Олдиндан режалаштирилган ишларга алоҳида эҳтиёткорлик билан ёндашишингиз талаб этилади. Оммавий ва тантанали тадбирларни бошқа кунга қолдира туринг. Эмоциянгиз ҳам, саломатлигингиз ҳам бугун аъло даражада бўлмаслиги кутилади. Шунинг учун эҳтиёт чораларини кўриб юринг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

10 ноябр куни тадбиркорлар рақобатчиларни пича сиқувга олишлари тавсия этилади. Фақат бу амални ўта хотиржамликда, асабийлашувларсиз адо этинг. Агрессияга эрк берсангиз, ўзингизга зиён бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун турли учрашувларни, ҳамкорлар билан ўзаро келишувларни, хизмат сафарларини кўнгилдагидек ташкил этиш имконига эга бўлишади. Лекин эътиборлиликка алоҳида диққат билан ёндашинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрта тонгда уйғониб, дарҳол кўчага чиқишингиз ишларингиз ўнгидан келишини таъминлайди. Шунда кунингиз худди романтик фильмлардаги каби қизиқарли, жозибали тарзда ўтади. Аммо бунинг учун биринчи навбатда ўзингизни ўзингиз тайёрлаб олишингиз зарур. Яъни, турли бўлмағур хаёлларни миядан чиқариб ташлаб, ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини оширишингиз керак. Пул билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган тадбирлар сизни инқирозга учратиши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

10 ноябрда нафақат ҳасадгўйлар, балки ишхонангиздаги раҳбарлар ҳам сизга ёмон кўз билан қарай бошлаши мумкин. Бунга бир жиҳатдан ўзингиз сабабчи бўласиз. Дуч келганга муваффақиятларингиз ҳақида гапиравермасангиз, шундай вазиятда қолмайсиз. Шахсий ҳаётда муаммолар кўзга ташланмайди. Яқинларингиз, асосийси, жуфтингиз билан муносабатлар аъло даражада кечади. Кечқурун яқин инсонингиз сизни кутилмаган совға билан сийлаши мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрта тонгданоқ аъло кайфиятда бўласиз. Иш, шахсий ҳаёт билан боғлиқ қарорларингиз ўз самарасини бериб, атрофдагилар қаршисида авторитетингиз яна бир поғона юқорилаши кутилади. Агар яна ўз устингизда кўпроқ ишлай бошласангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга етадигани бўлмайди. Кун давомида сифатсиз таомлар истеъмоли туфайли заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Олдиндан бу таомнинг сифатини текшириб олишни унутманг. Агар шу муаммо кўндаланг туришига йўл қўймасангиз, саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

10 ноябр куни турли байрамларни кейинга суришингиз зарур бўлади. Акс ҳолда моддий жиҳатдан қийналиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган, анчадан бери кўрмаган дўстингиз билан учрашиб қолишингиз кутилмоқда. Бу учрашув сизга бир олам гармония ҳадя этиши мумкин. Тадбиркорлар учун фойдали шартномаларни имзолаш, янги келишувлар, кўчмас мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактикага эътибор қаратинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Агар яқин инсонингиз билан муносабатларга ойдинлик киритишга тўғри келса, қаттиққўлликка зеб берманг. Барча масалаларни босиқлик билан ижобий ҳал этса бўлади. Ишда ниҳоятда синчковлик зарур. Шунда ишларингиз бароридан келиши тайин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сизга ўтмишда орттирилган тажрибага қайтиш лозим бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

10 ноябрда кайфиятингиз кўтаринки кечиши кутилади. Қандай ишга қўл урманг, албатта ишингиз бароридан келади. Кун давомида оммавий тадбирлардан бирида иштирок этасиз. Бу яқин келажак режаларини пухталаб олишда асқотади. Руҳан тетиклик сизни кун бўйи тарк этмайди. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Яна кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши эҳтимолга яқин. Велосипедингиз бўлса, кечқурун эринмасдан сайрга чиқинг. Бу саломатлик гарови эканини унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан учрашишингиз кутилмоқда. У жамиятда ўз обрў-эътиборига эга, бунинг устига бадавлат. Демак, молиявий жиҳатдан ёрдам кўрсатиши мумкин. Шахсий ҳаётда ёши улуғ қариндошлар тажрибасини ўрганинг. Келажакда асқотади. Кечқурун кутилмаган жойдан қўшимча даромад олишингиз кутилади. Саломатлигингизга ҳам жиддий эътибор билан ёндашинг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

10 ноябр куни сиздан ёрдам сўрайдиганлар кўпайгандан кўпайиши мумкин. Бу саломатлигингиз панд беришига сабабчи бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қуришга улгурмаганларни куннинг иккинчи қисмида романтик учрашув кутиб қолади. Бунинг учун кайфиятингиз ҳам арзирли даражада яхши бўлади. Одам кўп тўпланган жойларда, сув ҳавзалари ёнида узоқ вақт туриб қолмаслигингиз тавсия этилади. Шу жумладан, олис сафарга ҳам чиқманг. Сафар сизга муваффақиятсизлик келтиради.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугунги кунингиз тақдирингизни фақат ижобий тарафга ўзгартириши мумкин. Ўзингиз ҳам имкон доирасида кайфиятингизни бир хил ушлашга, ҳуда- беҳуда асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Асабийлашиш, айниқса, ишингиз, мавқеингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда зиён етказиши мумкин. Муҳаббатда бугун фақат сиз ғолибсиз. Жуфтингиз мағлубиятини тан олишга, сизни илгаригидан ҳам кўпроқ ҳурматлашга, севишга мажбур бўлади. Тадбиркорлар молиявий операцияларни ўз фойдасига осонлик билан ҳал этишади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

10 ноябр куни яхшиси уйда ўтириб вақт ўтказинг. Ёки табиат қўйнига чиқиб кетинг. Албатта, об-ҳаво яхши бўлсагина дам олиш татиши мумкин. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш, севимли хоббингиз билан машғуллик аъло даражада кечади. Овқатланишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор. Сафарга чиқманг. У сизни моддий жиҳатдан инқирозга юз тутдириши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here