Ўзбекистонда жорий йили 22,5 минг абитуриент ҳужжат топшириб, имтиҳонларда қатнашмади

0

Миллий матбуот марказида 2018—2019-ўқув йилида Ўзбекистондаги олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар бермоқда.

Анжуманда бу йил ўтказилган давлат тест синовлари аввалги даврлар билан таққосланди, қабул квоталари хусусида маълумотлар берилди.

Айтилишича, олий таълим муассасаларига қабул бўйича кундузги, махсус сиртқи, кечки ҳамда сиртқи таълим шаклларига 2017 йилда 729 947 абитуриент ҳужжат топширган эди. Бир ўринга эса 11 нафар тўғри келган. 2018 йилда 814 952 нафар абитуриент ҳужжат топширди ва бир ўринга 8,9 даъвогарлик кузатилди.

Тест синовларида жами 721 214 абитуриент иштирок этди. Кундузги, махсус сиртқи, кечки таълим шаклларига 55 818, сиртқи таълим шаклига 10 533 абитуриент қабул қилинди. Шундан имтиёзга эга бўлганлари 2 137 нафарни ташкил этди. Ҳужжат топшириб, тест синовида қатнашмаганлар сони 22 535 нафар бўлди.

Йиғилиш савол-жавоблар тарзида давом этди ҳамда давлат тест синовлари жараёнларида талабалар томонидан йўл қўйилган муаммоли ҳолатлар, уларнинг ечими, келгусидаги ишлар режаси ҳақида сўз юритилди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here