Ўзил фаолиятини қайси клубда якунлашни исташини айтди

0

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил карьерасининг сўнгига қадар ҳозирги жамоасида қолиши эҳтимоли йўқ эмаслигини айтиб ўтди.

«Нега энди бундай бўлмаслиги керак экан? Энди 30 га кирдим. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо мен ҳозир шундай катта клубнинг бир қисми эканимдан хурсандман. Бундан мамнунлигимни билдириб айтишим мумкинки, фаолиятимга «Арсенал»да нуқта қўйишим мумкин.

Неча ёшгача ўйнай оламан? Эҳтимол, 38 ёшимгача. Агар ўзимни яхши формада ҳис этсам, аниқ 35 ё 36 ёшгача тўп сураман, деб ҳисоблаб келганман. Ҳаммаси қандай рўй беришини билмайман, кўрамиз», – деб айтиб ўтган Ўзилнинг сўзларини келтириб ўтди Evening Standart.

Месут 2013 йилдан буён «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунга қадар у «Реал», «Вердер» ва «Шальке 04» каби жамоалар таркибида ўйнаган.

Ушбу мавсумда Ўзил Премьер-лиганинг 9 ўйинида 3+1 маҳсулдорлик натижасига эришган.

 

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here