Япониялик эркак онаси оламдан ўтгач, бир неча ҳафта мурда билан бирга яшади…

0

 

У Япониянинг Иокогама шаҳрида яшовчи 49 ёшли ҳеч қаерда ишламайдиган эркак бўлиб, 76 ёшли онаси оламдан ўтгач, мурда билан бирга бир неча ҳафта яшашга мажбур бўлган. Сабаби кейинроқ маълум бўлди. Бундай эркакларни Японияда «Хикикомори» деб аташаркан. Бу одамлар жамиятдан, ташқи дунёдан буткул узилган ҳолда яшайди. Ҳеч қачон хонадан ташқарига чиқмайди. Қорнини ҳам қариндошлари ҳисобидан тўйдиради. Ҳеч ким билан гаплашмайди. Сукут сақлашдан нарига ўтмайди. Бу эркак ҳам ўшаларнинг бири-да. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари қамоққа олиб, тергов жараёни бошлангач, шундай деди:

— Мен онам оламдан ўтгач, жасадини нима қилишни билмадим. Бундан бир неча кун аввал синглим келиб кетганди. Унинг яна келиб қолишини кутишдан бўлак чора топа олмадим… Тўғри, экспертиза аёл танасида жароҳат излари йўқлигини кўрсатди. У ё хасталик, ёки кексалик туфайли вафот этгани қайд этилди. Аммо эркак барибир жазога тортилади. Сабаби, Японияда одам оламдан ўтса, яқинлари бу ҳақда тегишли ташкилотга ўз вақтида хабар бермаслиги жиноят ҳисобланади.

Sora News 24

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here