Болаларни мактабга қабул қилиш тартиби ўзгаради

0

“Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этиш;

14-банддаги “ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташлаш;

28-банднинг еттинчи хатбошидан “яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташлаш.

Буйруқ лойиҳасида маълум қилинишича, мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ва Давлат тест маркази билан келишилган.

Айни дамда ушбу буйруқ муҳокамаси давом этмоқда.

Буйруқ эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

qalampir.uz