Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 13 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 ноябр куни ҳар бир бажарадиган ишингизга масъулият билан ёндашишингизга тўғри келади. Бусиз муваффақиятга эришишингиз қийин бўлади. Ишонинг, бу ишингиз учун раҳбарлардан мукофот пули олишингиз тайин. Ҳамкасблар эса сизни баравар олқишлашади. Бугун кун давомида айримлар спорт ёки бошқа соҳа бўйича мусобақада иштирок этиб, ғолиб бўлиши кутилади. Дам олишни ҳам унутиб қўйманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Кунингиз фақатгина ишдан иборат бўлмайди. Дўстона учрашувларни ҳам бошингиздан кечирасиз. Шундай қизиқарли ҳодисаларга рўбарў бўласизки, кайфиятингиз бир неча баробар юқори чўққиларни забт этади. Ишхонада эса яқин вақтларда раҳбарларга тақдим этган янги лойиҳа учун ёки бажарган сифатли иш учун мукофот пули олишингиз мумкин. Кечқурун фақат оила даврасида вақт ўтказинг. Ёки севимли китобингизни мутолаа қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

13 ноябрда нафақат вазиятни, балки руҳий ҳолатингизни ҳам қатъий назорат остига олинг. Дўстлар билан ўтадиган учрашувлар ҳам сизга наф келтиради. Улар сиз билан ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашишади. Бугун билим олиш ва билим бериш хайрли, омадли, муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар ҳам сизнинг фойдангизга бартараф этилади. Режадаги харидларни амалга ошираверишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Эрталаб яхши ният билан иш бошласангиз, ишингиз унумли ва сердаромад бўлади. Ўзгалар сизни боши берк кўчага киритиб қўйишига асло йўл қўйманг. Доимий равишда сергак туринг. Муҳаббатда оиласизлар кўнгилсизликларга дучс келишлари мумкин. Оилалилар эса рўзғордаги муаммоларни зудлик билан бартараф этишлари тавсия этилади. Кечқурун бошқа шаҳарга иш юзасидан сафар қилишингиз мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

13 ноябр куни ишларингиз жуда унумли кечиши кутилмоқда. Сиз кутилган натижага албатта эришасиз. Молиявий жиҳатдан ҳам аҳволингиз аъло даражада бўлади. Агар шахсий бизнесингиз бўлса, ҳамкорлар билан биргаликда иш юритинг, кам бўлмайсиз. Бугун организмни мустаҳкамлаш учун витаминлар истеъмоли, сув билан боғлиқ муолажалар ва медитация катта фойда беради. Башарти кимдир сизга янги ишда ҳамкорлик таклиф қилса, албатта ижобий жавоб беринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Тадбиркорлар бугун ишончли ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилиши, учрашувлар ва фойдали шартномаларга имзо чекиш амалларини адо этиши кутилади. Бу фақат яхшиликка бошлайди. Фақат кўнглингиздаги шубҳаларни ҳайдаб солинг, шахсий муаммоларни иш билан аралаштирманг. Кечқурун оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин. Айримлар эса саёҳатга отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

13 ноябр куни муҳаббатда тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Жуфтингиз билан муносабатларда оғирроқ бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблар билан сен-сенга бориб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Шунинг учун имкон доирасида ўзингизни улардан олиб қочинг. Кечқурун тадбиркорлар фойдали лойиҳага сира иккиланмасдан пул тикишлари мумкин. Бунинг ортида мўмай даромад турибди. Фақат саломатлик масаласини ҳам унутиб қўйманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ишда бугун фаол ва пишиқ-пухта бўлинг. Фаоллик ва сабргина сизга даромад ҳадя эта олади. Молиявий соҳада ҳисоб-китобдан адашманг. Кейин афсусланиб юрасиз. Гарчи энг яқин инсонларингиз қарз сўраса ҳам бугун бера кўрманг. Бугун берилган қарз инқирозга олиб боради. Ҳалол пешона тер тўкиб топган пулларингизни яхшиликкагина сарфланг. Кечқурун сизни қўшнилардан бири меҳмонга чақиришни мўлжаллабди. Бирор илтимоси бўлса керак. Акс ҳолда ҳозирги замонда қўшнилар қўшнини меҳмонга чақиришмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 ноябрда атрофдагилар билан мулоқотда сиздан дипломатлик талаб этилади. Агар тафаккурни ишга солсангиз, хатоликларга йўл қўйишдан асрайди. Оилада мулойим муносабат юритинг. Шунда жанжалли вазиятларга тушиб қолмайсиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга моддий наф келтиради. Қолаверса, шу баҳонада ишингиз билан боғлиқ билимларингиз ҳам ошади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Ишхонангизда бажариладиган ишларингиз бароридан келиши учун асабларни эҳтиёт қилган ҳолда кучингизни ҳам иқтисод билан сарфлашингиз лозим бўлади. Йўқса, иш давомида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Рамзий маънода айтганда, катта тезликда қизил чироқдан ўтиб кетса бўлади деб ўйламанг. Бу нотўғри. Сабаби, қарама-қарши тарафдан келаётган бошқа бир одам сиздан-да тезкорроқ бўлиб чиқиши мумкин. Кўчмас мулк олди-сотдиси бугун муваффақиятли якун топади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

13 ноябрда муҳим қарорлар қабул қилишга тўғри келса, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу жамиятдаги ўрнингизни йўққа чиқариши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ажойиб бир ҳодиса содир бўлиши кутилмоқда. Бу кўп нарсаларни ўзгартириб юбориши турган гап. Албатта яхши томонга. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Лекин бировдан қарз кўтариш ёки банкдан кредит олишни хаёлингизга ҳам келтирманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Тақдир бугун сизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр турибди. Ҳаётнинг барча жабҳаларида омадингиз кулади. Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини йўқотманг. Сиз бир неча ўнлаб ишларни бир вақтнинг ўзида қойиллатиш имконига эгасиз. Раҳбарларингизга инсоф ато этса, ой охирида мукофот пули оладиганлар рўйхатининг биринчи поғонасини эгаллайсиз. Омадингизни берсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc