Дунёнинг энг гўзал ва жозибадор тарихий масжидлари — фоторепортаж | Hordiq.uz
Бош саҳифа фотофакт Дунёнинг энг гўзал ва жозибадор тарихий масжидлари — фоторепортаж

Дунёнинг энг гўзал ва жозибадор тарихий масжидлари — фоторепортаж

0

TravelAsk нашри ислом дини тарихида муҳим аҳамият касб этувчи, ўзининг гўзаллиги ва ҳашамати билан ҳамон дунёни лол қолдириб келаётган масжидлар рўйхатини эълон қилди.

Ҳасан II нинг масжиди, Касабланка, Марокаш

Масжиднинг қурилиш ишлари 1993 йилда якунланган бўлиб, уни қуриш учун 800 миллион доллар маблағ сарфланган. Барча пуллар эҳсонлар ҳисобига йиғилган.

Ҳаворанг масжид, Истанбул, Туркия

Истанбул марказида жойлашган масжид Султон Аҳмад ёки Ҳаворанг масжид деб ҳам аталади. У 1616 йилда қуриб битказилган. Масжид нафақат ислом оламининг, балки жаҳон архитектурасининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади.

Жоме масжиди, Исфахон, Эрон

Жоме масжиди — Исфахондаги маҳобатли иншоотларидан бири. Уни қуриш VIII асрда бошланган бўлиб, қурилиш ва реконструкция ишлари ХХ аср охирига қадар давом этган.

Бибихоним масжиди, Самарқанд, Ўзбекистон

Узоқ вақтга қадар XV асрда қурилган Бибихоним масжиди ислом оламида энг улкан масжид дея ҳисобланган. Масжид Амир Темур буйруғига асосан қурилган. Иншоот Ўрта Осиё архитектура меъморчилигининг классик наъмунаси.

Шайx Зайд масжиди, Абу-Даби, БАА

Шайх Зайд масжиди нозик ва нафис минора билан безатилган. Масжидга ўрнатилган энг катта қандил, энг катта гилам ва мармар мозаикаси ўзига хос рекордни қайд этган.

Жоме масжид, Деҳли, Ҳиндистон

ХVII асрда Эски Деҳли кўчаларининг марказига қурилган ажойиб ёдгорлик. Жоме масжид Шоҳжаҳон буйруғига асосан қурилган. Бино ҳинд-ислом рамзларини ўзида мужассам этади.

Мескита, Кордова, Испания

Ғарбий Европадаги ислом ўтмишининг ёрқин намунаси Кордова шаҳрида жойлашган. Ўрта асрларда ушбу масжид катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турган. Уни қуриш ишлари VIII асрда бошланган бўлиб, XIII асрга қадар давом этган. Ҳозирда ушбу масжуд христиан динининг черковига айлантирилган.

Uz24.uz