Самарқанд ФВВ отряди қудуққа тушиб кетган сигирни қутқарди (фото)

0

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи-диспетчерлик хизмати қудуққа тушиб кетган сигирни қутқаришди.

13 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Шокир Абдуллаевнинг мурожаати асосида ФВВ қутқарув отряди Самарқанд шаҳри «Ватанпарвар» маҳалласидаги 5-уйга етиб келиб, ҳовлидаги 12 метр чуқурликка эга бўлган эски қудуқдан зотли сигирни  чиқариб олишган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китоби бўйича ўрнатилган қутқарув мосламалари ёрдамида сигир 50-60 дақиқа ичида қудуқдан чиқарилиб, эгасига соғлом ҳолатда топширилган деб ёзади Kun.uz нашри.