Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 14 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

14 ноябр қўй буржида таваллуд топганлар учун омадли кечади. Янги иш, янги даромадларга бой бўлади. Агар хизмат сафарига бориш зарурати туғилса, бош тортманг. Шу баҳонада яна қўшимча даромадга эга бўлишингиз мумкин. Атрофдагиларга дипломатларча муносабатда бўлсангиз, дунёга ўзингиз ҳам бошқача кўз билан боқа бошлайсиз. Сиздан оптимистлик талаб қилинади. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Айримлар хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ишхонадаги ҳамкасблар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Уларнинг ҳеч бирини танқид қила кўрманг. Ўта мағрурлик сизга жиддий зиён етказиши мумкин. Оилангизда ҳам нохуш вазиятлар юзага келиши кутилади. Жаҳдингизни иложи борича жиловда ушланг. Ўзингиз у қадар ёқтирмайдиган одамлар билан илиқ муносабатлар пайдо бўлиши учун сизда қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги сафардан воз кечинг. Тоза ҳавода сайр қилишни унутиб қўйманг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

14 ноябрда сиз учун оила асосий масалага айланиши керак. Керак бўлса, барча ишларни вақтинча йиғиштириб қўйиб оилангизда хотиржамлик ва аҳиллик яратиш учун курашинг. Организмни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг. Жиддий хасталикка чалинишингиз мумкин. Руҳиятингизни мустаҳкамлаш учун йога ва бўшаштирувчи машқлар наф бера олади. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Зинҳор бош торта кўрманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ шу кунга қадар қилган ҳалол меҳнатингизнинг мевасини кўрасиз. Жуфтингизга нисбатан кучли эҳтирос исканжасида турган ҳолда муносабат юритманг. Уни чўчитиб қўйишингиз мумкин. Молиявий масалада ошиғингиз олчи бўлишига шубҳа йўқ. Кутилганидан ҳам мўмайроқ даромад оласиз ва йирик харидлар қилишга шошиласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

14 ноябр куни ишда шошма-шошарликка йўл қўймаслигингиз тавсия қилинади. Ҳар бир мажбуриятингизни чин кўнгилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Айнан ишда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бу мавқеингизни оширишда сизга асқотади. Саломатлигингиз эса унга қанчалар эътибор қаратишингизга қараб қайсидир ҳолатга киради. Демак, кўпроқ саломатликка эътибор қаратишингиз керак. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Афсуски, бугунги кунингиз ўзингиз хоҳлагандай ёқимли ҳодисаларга бой бўлмаслиги кутилмоқда. Кун давомида тадбиркорлар сафарга чиқиши, мажлисларда иштирок этиши ва фойдали келишувларга эришиши кутилади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш керак бўлса, сергаклик ва эътиборлиликни унутиб қўйманг. Яқинларингиз билан илиқ муносабатларни сақлашга ҳаракат қилинг. Кўп нарса шу муносабатларга боғлиқ. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини эҳтиёт қилсинлар.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

14 ноябрда пластик карточкангизга келиб тушган пуллар миқдорини кўриб тилингиз калимага келмай ҳайратда қолишингиз тайин. Бу нафақат мукофот, балки банкларда асрайдиган пулларингизнинг фоизлари ҳам бўлиши мумкин. Кераксиз буюмлар, фақат зиён етказишни биладиган одамлардан ҳам воз кечишингиз талаб қилинади. Оилалилар кечқурун яқинлари даврасида вақт ўтказишлари лозим. Бу фақат сизнинг муваффақиятларингиз, хотиржамлигингиз учун хизмат қилади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Яқин қариндошларни ранжитиб қўйишни хоҳламасангиз, улар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Билиб-билмай тилга кўчирилган ноўрин гаплар ҳурматингизни бир пул қилиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда хаёлпарастлик кетмайди. Реал ҳаракатларни содир этишингиз лозим бўлади. Кимлардир сиздан қарздор бўлса, бугун кечки пайт яхшиликчасига ундириш пайига тушинг. Акс ҳолда ҳеч қачон қарзга берилган пулларни қайтара олмаслигингиз эҳтимоли бор.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

14 ноябрда хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Оиласизлар эса куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланишади. Айрим дўстман деганлар ёлғон ва фирибга қоришиқ ишларни таклиф этишлари кутилади. Ҳушёрликни қўлдан бермаган ҳолда ундай ишлардан воз кечинг. Бундай ишлар сизни молиявий инқирозга учратади. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бойлик ва яхшиликка эришиш йўлида йўлингиз равон бўлмаслиги мумкин. Аммо манзилга йўқотишларсиз етишингиз учун кафолат бор. Бугунги кун зарарли одатларга қарши курашиш учун жуда қулай ва хайрли кечади. Айримлар сафарга отланишни мақсад қилган бўлсалар йўллари бехатар бўлишини тилаб қоламиз. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун муҳаббат туфайли тушкун кайфиятда қолишлари кутилади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

14 ноябр куни кўп гапирмай, кўп ишланадиган кун эканини унутманг. Мажлисда ўтиришга тўғри келса, раҳбарлар сўзини бўла кўрманг. Оқибати яхши бўлмайди. Оилада келишмовчиликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Улардан вақтинча панароқ жойга қочибгина жон сақлай оласиз. Романтик учрашувлар, севгилингизга, суюкли инсонингизга совғалар ҳадя этиш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун том мааънода сизнинг кунингиз. Ишларингиз ҳам, шахсий ҳаётингиз ҳам тобида бўлиши кафолатланган. Фақат майда-чуйда ишларга ўралашиб вақт ўтказгандан кўра йирик ва мўмай даромад келтирадиган ишларга эътибор қаратганингиз маъқул. Бугунги кун уй таъмири ва янги уй сотиб олиш учун муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз яхши бўлиши учун парҳез тутинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc