Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 15 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кўпроқ оилангизга эътибор қаратишингизга тўғри келади. Сабаби, рўзғорингизда муаммолар қалашиб кетган. Уйингиздагилар бу муаммоларни сизсиз бартараф эта олишмайди. Сизнинг ёрдамингиз уларга сув ва ҳаводек зарур. Ишхонадаги ишларни бажаришда пассивлик, бўшашиш, эътиборсизлик ва лоқайдлик ўтмайди. Акс ҳолда ҳамкасблар қаршисида ҳурматингизни йўқотасиз. Даромаднинг ҳам мазаси қочади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

15 ноябр куни ҳатто дунёни тубдан ўзгартиришга ҳам имкониятларингиз бисёр бўлиши кутилмоқда. Агар феъл-атворингизга хос, илгари ўзингиз пайқамаган бирор нуқсонни пайқаб қолсангиз, дарҳол уни йўқ қилиш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Айниқса, хизмат сафарига жўнаб кетишингиз зарурати туғилса, эҳтиёткорлик сизга жуда асқотади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ақлий меҳнат кишилари, ижодкорларнинг куни туғади. Фақат организмни ҳаддан зиёд зўриқтириб қўйишдан сақланинг. Иш ёки оилавий анъаналар билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли ўтади. Айримлар хориж сафарига отланиши кутилади. Молиявий муаммоларни кечга қадар тўлиқ бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бусиз моддий аҳволингиз заифлашиб қолади. Саломатликни ҳам кўз қорачиғидек асрашингиз тавсия этилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

15 ноябрда режалаштирилган ишларни бажаришда ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, ижод билан боғлиқ ишга қўл урсангиз, сергакликни қўлдан берманг. Қиз-жувонларга бугун гўзаллик салонига бориб сочларига зеб бериш хайрли кечади. Агар эринишмаса, уқалаш муолажаларига бориб келишса ҳам зиён қилмайди. Кечқурун сизга ўзингиз интернет орқали танишган инсон муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз, ўзига тўқ одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Буларнинг барчаси сизга оптимизм ҳадя этади. Дунёга фақат жилмайиб боқа бошлайсиз. Ишингиз билан боғлиқ истеъдодингизни ёмон кўзлардан асранг. Молиявий масалада танаффуслар кўзга ташланмайди. Пулингиз кўп эмас. Шу сабабли қандай бўлмасин, уни кўпайтириш пайида бўласиз. Кечқурун ухлашга яхши кайфиятда ётишга ҳаракат қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

15 ноябр куни олий табақага хос шахслар билан суҳбатлашишингизга тўғри келади. Лекин бу тасодиф эмас. Олдиндан режалаштирилган. Уларнинг диққат марказида бўлиб, ўзингиздаги энг яхши хислатларнигина намойиш этинг. Муаммолардан дам олиш учун табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Самолётда парвоз қилиш бугун саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, профилактикага амал қилинг. Касаллик қайта хуруж қилишига йўл қўйманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Жисмоний ва ақлий меҳнат кишилари жисмонан зўриқишдан сақланишлари керак. Ишларни шошилмасдан, хотиржамликда амалга оширинг. Барча ишларни тугатишга улгурмаслигингиз мумкин, аммо саломатлигингиз тобида бўлади. Муҳаббатда янги режалар тузишга уринманг. Ҳаммаси борича қолгани маъқул. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам муваффақиятга эришасиз. Сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради. Кимлардир сизга қўшимча даромадли иш таклиф этади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

15 ноябрда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишингизга тўғри келса, бу ҳақда ҳатто ҳамкасбларга ҳам оғиз оча кўрманг. Йўқса ҳасад орага тушади. Бу сизга муваффақиятсизлик келтиради. Раҳбарлар сизга ишонадими, шуниси етарли. Шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Кузатувчи роли сизга жуда мос тушади. Молиявий муаммоларни оила аъзоларингиз билан биргаликда бартараф этинг. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун витаминлар истеъмолини тўхтатманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш жойингизда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ёлғизликда ҳаракатлар содир этманг. Бугун сизга жамоавий ҳаракатлар кўпроқ фойда беради. Муҳаббатда танлаганингиз ёки жуфтингиз билан орангизда булутсиз ҳаво зоҳир бўлиши лозим. Туманни ҳайдаб солинг. У муносабатларга путур етказади. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлари қаршисида тўғри сўз ва ҳаққоний бўлиши зарур. Молиявий масалада ҳисоб-китоб аниқ бўлиши лозим. Бусиз йўқотишларга юз тутишингиз мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

15 ноябрда кунингиз ёрқин ҳодисаларга мўл бўлиши кутилмоқда. Атрофдагилар билан мулоқотда, иш ва пул топишда ёқимли лаҳзалар ҳамроҳ бўлади. Худди уйингиз ва ишхонангизга охири яхшилик билан тугайдиган эртак ташриф буюргандек мамнунликда кун ўтказасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилинг. Олдинда сизни бахтли лаҳзалар кутмоқда. Бахтингизни қўлдан бой бериб қўйманг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

15 ноябр куни иш жойингизда майда кўнгилсизликлар юзага келиши кутилади. Зиммангиздаги ишни ўз вақтида бажара олмаслигингизга ҳамкасблардан бири сабабчи бўлади. Терини ёшартириш ва организмни тозалаш амаллари бугун хайрли кечади. Кун давомида кўплаб хабарлар эшитишингизга тўғри келади. Аммо уларни эринмасдан таҳлил қилиб чиқинг. Кимлардир тадбиркор бўлишни орзулаётган бўлса, ҳозирдан тайёргарлик кўришингиз тавсия қилинади. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатларда ҳазил-мутойибага алоҳида эътибор қаратинг. Муаммолар бўлади албатта. Аммо сабр билан иш тутишингиз лозим. Бусиз келгусида эзгу ниятларга эришишингиз шубҳа остида қолади. Моддий аҳволингиздан хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Пул бугун сизга хиёнат қилмайди. Оиласизлар кечқурун романтик характерга эга янги танишувни бошдан ўтказишади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc