Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 16 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар куни бирга ишлайдиган, бирга таом истеъмол қиладиган одамларга бугун яна бир карра разм солиб қўйинг. Уларга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритиш ҳақида ўйланг. Шунда жамиятдаги ҳурмат-эътиборингиз ортса ортадики, камаймайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергакликка эътибор қаратинг. Пулсиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, ҳар бир босган қадамингизни ҳисоб-китоб қилинг. Ножўя қадам босманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

16 ноябр куни тадбиркорларнинг айримларига яқин дўсти жуда фойдали бир ишни таклиф этади. Бу ишдан зинҳор бош торта кўрманг. Мўмай даромаддан қуруқ қолишингиз мумкин. Молиявий масалада етти ўлчаб бир кесинг. Эҳтиёткорликни қўлдан бой бериб қўйманг. Йирик лойиҳаларга пул тикиш, банкдан кредит, танишлардан қарз олишдан сақланинг. Баъзилар тақдир тақозоси билан бугун иш жойи ва яшаш манзилини янгилаши кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Иш жойингизда юмуш бажариш жараёнида фаолликка эътибор қаратинг. Ҳамкасблар орасида қора булутлар кезиб юрганини пайқасангиз, бу булутларни ҳайдаш пайида бўлинг. Уларнинг орасига ҳазил-мутойиба, беғубор кулги олиб киришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда сертакаллуфроқ бўлинг. Шахсий ҳаётда, ишда қандай қарор қабул қилманг, сизга янги ва тўсиқларсиз йўлни очиб беради. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

16 ноябрда имижингизни ўзгартиришингиз керак. Бу атрофдагилар қаршисида обрўйингизни оширади. Агар моддий аҳволингиз ёмонлашиб қолмаслигига кўзингиз етса, бемалол харидларни амалга оширсангиз бўлади. Ё қариндош, ё дўстлардан бири куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз сўрай бошлаши мумкин. Мабодо қарз беришга имконингиз бўлса, рад этманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва овқатланиш режимини бузманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Дўстлар, таниш-билишлар олдида истак-хоҳишларга эрк бермаслигингиз тавсия қилинади. Режаларини, ғояларини барчадан сир тутувчиларга разм солинг ва улардан ўрнак олинг. Яқин инсонингизни ранжитиб қўйишдан нари бўлиш учун эмоцияни жиловда ушлашингиз керак бўлади. Муҳаббат ўз йўлига, лекин муносабат, мулоқотда этикетга амал қилишингиз шарт. Молиявий масалада бугун омадингиз чопмаслиги кутилади. Тақдирда борига шукр қила туринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

16 ноябр куни ҳушёрлик ва эҳтиёткорликда режадаги ишларни бажаришга киришасиз. Шошма-шошарлик кетмайди. Бу сизга ҳар жиҳатдан зиён етказиши мумкин. Кун давомида фирибгарлар сизга гўё сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Орада жанжал чиқмаслиги учун оила даврасида ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Кечқурун хизмат юзасидан ўзга шаҳарга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга фақат наф келтиради.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада шахсий режаларни ҳам амалга ошириб оласиз. Бир сўз билан айтганда, бир ўқ ёрдамида иккита қуённи тутасиз. Кун мобайнида рўзғордаги муаммоларни ҳам йўл-йўлакай бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

16 ноябрда миянгизда қанча ғоя бўлишидан қатъи назар уларни бировларга ошкор эта кўрманг. Агар кимгадир қайсидир масалада ён бериш зарур бўлса, бу ишни сира иккиланмасдан амалга оширинг. Чалкаш вазиятларга тушиб қолсангиз, худди шундай йўл билан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан янада очиқроқ мулоқот қилинг. Шунда муносабатларингизга путур етмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ишдан рухсат сўраб, бошқа шаҳарга жўнаб кетишингизга тўғри келади. У ерда шахсий ишларингизни амалга оширасиз. Ишлар оз эмас. Агар амалга оширмасангиз, бошингизга балодек ёғилиши ҳеч гап эмас. Асаб тизимингиз яхши ҳолатда бўлмаса, маънавий етуклик сари етакловчи машғулотлар билан банд бўлинг. Лекин бу ишни кечқурун амалга оширинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

16 ноябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келасиз. Уларни бартараф этишда тажрибаси сизга нисбатан кўпроқ ҳамкасбингиз ёрдам бериши мумкин. Молиявий масалада ҳам бугун омад сизга кулиб боқмайдиган кўринади. Лекин оч ҳам қолиб кетмайсиз. Ҳар ҳолда қора қозон қайнашдан тўхтамайди. Саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Қон босимидан безовталанишингиз хавфи бор. Чорасини кўринг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун нафақат пуллар, балки оқиб келувчи турли мавзудаги хабарларни ҳам назоратда ушлашингиз талаб этилади. Улар сони шу қадар кўп бўладики, сал бўшашсангиз, ҳисобдан адашиб кетасиз. Куннинг иккинчи ярмида асосан оилавий муаммолар билан банд бўлишингиз мумкин. Муаммолар чалкашликдан иборат бўлса ҳам чўчиманг. Уддалайсиз. Амаллайсиз. Оила қурмаганларнинг баъзилари кечқурун танлаганига муҳаббат изҳор қилиши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

16 ноябрда сиз ҳар қандай давра учун орзиқиб кутилган меҳмон даражасида бўласиз. Тадбиркорлар бир жойда ўтириб қолишмайди. Келишувлар, фойдали шартномалар, бошқа уйга кўчиб ўтиш каби амаллар тўлиб-тошади. Ишхонангиздаги юмушларни ҳам аъло даражада адо этишга мушарраф бўласиз. Шахсий ҳаётингизга ҳам илиқ муносабатлар кириб боради. Оила қурмаганлар эса романтик учрашувни бошдан кечиради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc